"Реал" ва Бразилия терма жамоаси собиқ бош мураббийи иккинчи марта коронавирусга чалинди

"Реал" Мадрид клуби ва Бразилия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Вандерлей Лушембурго касалхонага ётқизилди.

Globo Esporte нашри тарқатган хабарга кўра, 68 ёшли мутахассис коронавирусга чалинган. Айтиш лозимки, унда Covid-19 иккинчи марта аниқланди. Лушембургода илк бор ушбу вирус июль ойида аниқланган ва ўшанда касаллик аломатларсиз кечган эди.

Лушембурго “Реал”ни 2004-2005 йилларда, Бразилия терма жамоасини 1998-2000 йилларда бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!