"Реал" ва "Челси"нинг мақсади бир

  • 09 Mar 18:49
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Милан” ярим ҳимоячиси Франк Кесси гранд клубларнинг эътибор марказига тушди.

Tecno

Sportmediaset нашрининг маълум қилишича, 24 ёшли ивуарлик футболчини “Реал” ва “Челси” клублари ўз сафида кўришни хоҳламоқда. “Россонерилар” эса етакчи футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас ва шу сабабли тез орада у билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи.

Кесси жорий мавсум “Милан” сафида 36 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Франкнинг амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. У “Милан” сафига 2019 йил 4 млн евро эвазига “Аталанта”дан кўчиб ўтган эди.

Comments

You must be logged in to commet!