"Реал" ва "Ливерпуль" бир футболчи учун кураш олиб боради
Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемга Европанинг икки топ-клуби қизиқиш билдирмоқда. "AS" нашри журналистларининг ёзишича, 19 ёшли англиялик футболчининг ўйинларини “Ливерпуль” ва “Реал” кузатиб бормоқда.
Манбага кўра, Беллингем Юрген Клопп жамоасига ўтишни афзал кўрмоқда. Шу билан бирга, Дортмунд клуби раҳбарияти мадридликлар билан яхши муносабатларни йўлга қўйган, шунинг учун "асаларилар" "Реал Мадрид" билан биринчи музокарага киришиши мумкин.
Жорий мавсумда Жуд "Боруссия Дортмунд" таркибида 12 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйган. Унинг нархи 90 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар