"Реал" ва "Сити" футболчилари бу борада етакчи

Кўз ўнгимизда яқиндагина старт олган Европа чемпионати баҳслари ҳам секин-аста ўз поёнига етмоқда. Яна икки кундан сўнг Берлин шахридаги “Олимпиаштадион” ўйингохида Испания ва Англия миллий терма жамоалари ўртасидаги финал беллашуви бўлиб ўтади. 

Бутун турнир давомида сайтимиз ва ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларимиз орқали сизларга ҳар кунги натижалардан бохабар қилиб бориш билан бирга, бир-биридан қизиқарли янгилик ва фактлар билан ҳам бўлишиб келдик. 

Турнир якунига етиши арафасида яна бир қизиқарли маълумотни тақдим этамиз. 

Биламизки, турнир учун энг кўп футболчисини етказиб берган жамоалар бу- “Манчестер Сити” ва “Интер” клублари саналади. Уларнинг 13 тадан ўйинчиси бу галги Европа чемпионатида қатнашишга муваффақ бўлди. 

Ҳар бир ўйин давомида фаоллиги ва активлиги билан алохида ажралиб туриб, футболчилари энг кўп марта “Man of the match” шахсий совринини қўлга киритган жамоалар орасида УЕФА чемпионлар лигасининг охирги икки мавсумдаги ғолиблари боришмоқда. Яъни “Манчестер Сити” ва “Реал Мадрид” жамоаларининг футболчилари нақд беш маротабадан беллашувларнинг энг яхши ўйинчиси мукофотини қўлга киритган. 

Ундан кейинги ўринларда “Барселона”дан 4 марта, “Наполи” ва “Пари-Сен-Жермен”дан 3 марта, “Ал-Иттиход”, “Манчестер Юнайтед”, “Байер” Леверкузен ва “Ливерпуль”нинг 2 нафардан футболчилари энг яхши совринига эга чиқишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!