"Реал" ва "Тоттенхэм"нинг собиқ ҳужумчисида коронавирус аниқланди
"Гранада" ҳужумчиси Роберто Сольдадода коронавирус аниқланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 35 ёшли футболчининг топширган тест натижалари мусбат чиққан, аммо унда касаллик аломатларсиз кечмоқда. У ҳозирда шифокорлар назоратига олинган.
Сольдадо энди Европа лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган ПСВ ва ПАОК клубларига қарши, шунингдек, Ла Лиганинг "Хетафе" ва "Леванте"га қарши баҳсларини ҳам ўтказиб юборади.
Роберто Сольдадо фаолияти давомида "Реал" ва "Тоттенхэм" каби машҳур клубларда ўйнаган.
Фикрлар