"Реал" Хаби Алонсонинг илтимосини қондирмоқчи эмас

CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббий Хаби Алонсонинг қишки трансфер ойнасига оид сўровини қондиришни режалаштирмаяпти. "COPE" нашрининг хабарига кўра, жорий қишда амалга ошириладиган ягона трансфер — ҳужумчи Эндрикнинг ижарага жўнаб кетиши бўлади.

Tecno

Маълум қилинишича, Хаби Алонсо жамоа таркибини ярим ҳимоячи билан кучайтиришни сўраган, бироқ клуб раҳбарияти бу таклифни маъқулламаган. "Қироллик клуби" бошлиқлари ҳозирги таркиб етарлича кучли, деб ҳисобламоқда ва жамоада сифатли хавбеклар бор эканини таъкидламоқда.

Шу сабабли "Реал" ёзга қадар қўшимча трансферлар учун маблағ сарфлашни режалаштирмаяпти. Клуб раҳбарияти, шунингдек, ёш футболчиларга, жумладан, Тьяго Питарч каби истиқболли ўйинчиларга ишонч билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!