"Реал" Хамес Родригесни қанчага сотмоқчи?

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригесга бир қатор гранд клублар қизиқиш билдирмоқда.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли колумбиялик футболчига «Наполи» ва «Ювентус»нинг ортидан «Манчестер Юнайтед» ҳам кураш бошлади. “Реал” эса уни 55 млн еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хамес сўнгги 2 мавсумни “Бавария” сафида ижарада ўтказди. Ўртадаги келишувга кўра мюнхенликларда унинг трансферини 42 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд эди. Бироқ, футболчининг илтимосига кўра улар бу имкониятдан фойдаланишмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!