"Реал" Хамеснинг трансфери масаласида "Наполи"га ультиматум қўйди
Мадриднинг "Реал" клуби Хамес Родригесга харидор бўлаётган "Наполи"дан ушбу трансферни 18 июлга қадар якунлашни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “қироллик клуби” А Серия грандидан колумбиялик футболчи масаласида шу санагача жавоб кутади ва агар жавоб бўлмаса, мадридлилкр музокараларни тўхтатишади. Агар шундай бўлса, Хамес “Атлетико” ёки ПСЖга ўтиши мумкин.
Бироқ, “Реал” раҳбарияти ҳамшаҳарининг кучаймаслиги учун ҳам Хамесни “Наполи”га сотишни маъқул кўрмоқда.
Фикрлар