"Реал" характер кўрсатиб, муҳим ғалабани қўлга киритди

Ла Лига 15-туридан ўрин олган "Реал" - "Севилья" учрашуви якунига етди. Мазкур ўйинда мадридликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. 

Беллашувнинг 12-дақиқасида Рафа Мир ҳисобни очди. 32-дақиқада Бензема мувозанатни тиклади. Ўйин тугашига яқин Винисиус "қаймоқранглилар"га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди. 

Ушбу натижадан сўнг "Қироллик клуби" очколарини 33 тага етказиб олди. Улар айни дамда Ла Лига пешқадами ҳисобланади. 28 очкога эга андалусияликлар эса 4-ўринни банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!