“Реал” хўжайини “Барса”дан учралган мағлубият айбдорини ҳайдаяпти

TIGGO 2 PRO

“Реал” Испания Суперкубоги учун ўтказилган учрашувда “Барселона”дан 2:5 ҳисобида қақшатқич мағлубиятга учради.

Defensa Central нашрининг ёзишича, бу мағлубият клуб хўжайини Флорентино Пересга жуда оғир ботди ва натижа жамоа бунинг оқибатларини кўради.

Манбага кўра, Флорентино Перес бу учрашувда Лукас Васкеснинг ўйинидан жумбушга келган. Ўнг қанотни ушлаб тура олмаган ҳимоячиклуб хўжайинининг танқидига дучор бўлди. Бой берилган баҳсдан кейин Перес  тажрибали ўйинчидан воз кечди ва бу позицияга “Ливерпуль” вакили Трент Александер-Арнольдни олиб келиш бўйича якуний қарорини тасдиқлади.

33 ёшли Лукас Васкес клуб тарбияланувчиси ҳисобланади ва “Реал”нинг асосий жамоасида 2015 йилдан бери тўп тепиб келмоқда.

Унинг шартномаси ёзда тугайди ва Флорентино Перес қарорига кўра, қанот ҳимоячисига янги битим таклиф этилмайдиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!