“Реал” хўжайини “Барса”нинг ёрқин юлдузини оладиган бўлди
“Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес 2000 йилда Луиш Фигу “Барселона”дан “Реал”га ўтганидек тарихий трансферни такрорлаш ва каталонияликларнинг ярим ҳимоячиси Педрини қўлга киритиш истагини билдирди.
Бу ҳақда журналист Сиро Лопес ва El Desmarque нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Перес учун масала таркибни кучайтиришдан кўра, ашаддий рақиб “Барселона”нинг асосий ўйинчисини Каталониядан олиб кетишга бориб тақалади.
Лопеснинг таъкидлашича, Педрининг 2030 йилгача шартномаси ва бир миллиард евролик компенсация суммаси сабабли бу трансфер деярли имконсиз. Футболчининг ўзи ҳам ўзини Каталония клубининг бир қисми деб ҳисоблайди.
“Реал”га Педрини Мадридга кўчиб ўтишга кўндириш жуда қийин бўлади.
Педри 2019 йилдан бери “Барселона” асосий таркибида ўйнаб келмоқда. Шу вақт ичида у барча мусобақаларда 227 та ўйин ўтказиб, 28 та гол ва 29 та голли узатма қайд этган. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 140 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар