“Реал” Холанд бўйича якуний қарорга келди

“Реал” раҳбарияти Эрлинг Холанд учун курашни давом эттирадиган бўлди. Аслида мадридликлар асосий нишон сифатида Килиан Мбаппени белгилаган эди. Франциялик футболчи ПСЖда қолишга мойиллигини билдирганидан кейин “Қироллик клуби” норвегиялик тўпурар учун курашга қайтди.

Айни пайтда Холандга асосий даъвогар сифатида “Манчестер Сити” тан олинмоқда. Бироқ, “Реал” Мбаппени қўлга кирита олмаса, манчестерликлардан кўра манфаатлироқ шартнома тақдим этишга ҳаракат қилади.

Қолаверса, Норвегия терма жамоаси юлдузининг ўзи Англиядан кўра Испания чемпионатини ўзига мос, деб билмоқда.

“Боруссия” тўпурари жорий мавсумда барча турнирларда  25 та учрашув ўтказиб, 23 та гол ва еттита ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!