“Реал” Холанд учун супер ўйинчисидан воз кечди

“Реал” норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холандни олиш учун “Боруссия”да ижара асосида тўп сураётган ва кўплаб гранд клублар эътиборини қозонган Ашраф Ҳакимидан воз кечишга тайёрлигини маълум қилди.

Дортмундликлар бу ҳимоячининг ижара муддатини узайтириш ёки тўлиқ трансфер қилиш истагини билдирганди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мадридликлар немисларнинг тилини қисиш ва Холандни қўлга киритишда устунликка эга бўлиш учун Ҳакимини узоқ муддатли ижара асосида Дортмундда қолдирмоқчи.

21 яшар Ҳакими ўнг қанот ҳимоячиси бўлишига қарамай, жорий мавсумда 39 та учрашувда 8 та гол урди ва жамоадошлари унинг тўп узатишидан сўнг 10 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди. Холанд эса "Боруссия"га келганидан бун 13 та учрашувда 13 та гол урди. 

Санчодан бир жуфт рекорд

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!