"Реал" Холанддан яна бир йил кутиб туришни сўради

“Реал” Мадрид клуби яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида ҳеч қандай янги футболчи сотиб олмаслиги мумкин.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий инқироз сабаб “қироллик клуби” ўз харажатларини камайтирмоқчи. Шу боис улар мавсумлар оралиғида янги трансферларни амалга оширмасликка қарор қилишган. Улар ўзлари музокара олиб бораётган футболчилардан эса яна бир мавсум кутиб туришни сўрамоқда.

“Реал” ёзда асосий эътиборини 2 та футболчига – “Боруссия” Дортмунд форварди Эрлинг Холанд ва “Ренн” хавбеки Эдуардо Камавингага қаратаётган эди, уларнинг трансфери эса мадридликларга 150 млн еврога тушиши мумкин. Аммо, молиявий ҳолат яхшимаслиги учун “Реал” бунча маблағ сарфлай олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!