"Реал" Холандни яна бир мавсум "Боруссия"да қолишига умид қилмоқда, чунки...
Мадриднинг “Реал” клуби “Боруссия” Дортмунд ҳужумчиси Эрлинг Холандни сотиб олиш стратегиясини белгилаб олди.
AS нашри хабарига кўра, Мадрид клуби Холандни Карим Бенземанинг ўрнига олиб келмоқчи. Бироқ франциялик футболчининг “қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси 2023 йилда тугайди. Шу сабабли “Реал” Холандни яна бир мавсум "Боруссия"да қолишига умид қилмоқда.
Манбага кўра, агар Эрлинг келаси ёздаёқ немис клубини тарк этишга қарор қилса, у ҳолда «Реал» футболчи учун курашда фаол иштирок этади.
Фикрлар