“Реал” яна бир катта трансферни ҳал қилди

  • 2 апреля, 2024, 07:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш учун “Бавария” ҳимоячиси Альфонсо Дэвисни трансфер қилишга уринатган эди.

Tecno

Испан оммавий ахборот воситалари мадридликлар 23 ёшли футболчини “Реал”га кўчиб ўтишга кўндирганини ёзмоқда.

Манбаларга кўра, томонлар футболчининг шахсий шартномаси бўйича барча масалаларга ойдинлик киритган ва Дэвис Испания чемпионатига кўчиб ўтишга тайёр.

Энди “Қироллик клуби” Мюнхен суперклубини ўйинчини қўйиб юборишга кўндириши керак. Испанияликлар истеъдодли ўйинчи учун 25-50 миллион евро сарфлашни мўлжаллаяпти.

“Бавария” эса, тезкор футболчини камида 50 миллион еврога қўйиб юбориши мумкинлиги айтилмоқда. Дэвиснинг амалдаги битими 2025 йилнинг ёзигача давом этади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию