"Реал" яна футболчи сотиб оладими? Анчелотти жавоб берди

"Реал" Мадрид бош мураббийи Карло Анчелотти "қироллик клуби"нинг трансфер сиёсати ва харид қилинадиган футболчилар ҳақида гапириб ўтди. 

"Биз бошқа трансферларга муҳтож эмасмиз. Ҳозирги таркибимиз етарлича кучга эга. Ҳар ҳолда, мен шундай ҳисоблайман (кулади).

Рюдигер, Чуаменидан кўнглим тўқ. Улар машғулотларда яхши иштирок этмоқда. 

Азар ҳақида илиқ фикр билдира оламан. У бизга кўп ёрдам бериши мумкин. Мен Эденга ишонаман", - деди италиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!