"Реал" яна очко йўқотди

Испания Ла Лигаси 9-туридан ўрин олган "Вильярреал" - "Реал" учрашуви ўз якунига етди. Унда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Мариано Диаснинг тезкор голи эвазига ҳисобда олдинга ўтиб олган мадридликлар иккинчи бўлимда гол ўтказиб юборди. Тибо Куртуа жарима майдони ичида рақибига нисбатан қўполлик ишлатди ва ҳакам пенальти белгилади. Уни Ҳерар Морено аниқ ижро этиб, жамоасига 1 очко келтирди.

Бу ўйин "Реал" учун кетма-кет иккинчи очко йўқотилган ўйин бўлди. Аввалроқ, "Қироллик клуби" "Валенсия"дан мағлуб бўлган эди.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+3'

    Сўнгги дақиқаларни мезбонлар фаолроқ ўтказмоқда.

  • 90+1'

    Ўйин вақтини сунъий чўзгани учун Ереми Пино огоҳлантирилди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Марио Гаспар ва Мои Гомес захирага олинди. Улар ўрнига Рубен Пенья ҳамда Такефуса Кубо ўйинга қўшилди.

  • 87'

    Асенсио жарима майдонига узатма амалга оширди. Бироқ жамоадошлари тўпга ета олмади.

  • 85'

    Марко Асенсио Мариано Диас ўрнига майдонга тушди.

  • 83'

    Устунлик мезбонлар томонга ўтмоқда. "Реал" ҳужумда хавф туғдира олмаяпти.

  • 80'

    Гол ўтказиб юборган мадридликлар фаолликни оширяпти. Мезбонлар қарши ҳужумда қулай фурсат пойламоқда.

  • 78'

    Модричнинг кучли зарбасини Морено боши билан қайтарди. Унга тиббий ёрдам керак.

  • 76'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Морено ҳисобни тенглаштирди!

    11 метрлик нуқта қаршисига келган Ҳерар Морено ўзидан чапга зарба йўллади. Куртуа тўп йўналишини топган бўлса-да, уни қайтара олмади.

  • 75'

    Чуквуезе жарима майдони ичида Куртуадан ўтди. Дарвозабон уни йиқитди. Ҳакам нуқтага ишора қилди.

  • 72'

    Тўп жарима майдони ичида Карваҳалнинг қўлига тегди. Бироқ ҳакам қўлни табиий вазиятда эди, деб топди.

  • 70'

    Парехо қулай имкониятдан фойдалана олмади. Зарба ноаниқ кетди.

  • 68'

    Рақибга нисбатан ишлатилган қўполлик учун Начо огоҳлантирилди.

  • 67'

    Менди жарима майдонига ёриб киришни мақсад қилди. Бироқ ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.

  • 65'

    Зидан ҳам жавоб қайтарди: Иско ва Жуниор Эден Азар ҳамда Эдегорни алмаштирди.

  • 62'

    Ўйин майдон марказида кечмоқда.

  • 60'

    Эмеридан юриш: Бакка, Тригерос ҳамда Педраса майдондан олинди. Улар ўрнига Чуквезе, Эступиньян ва Пино ўйинша қўшилди.

  • 57'

    Ҳерар Морено қулай имкониятдан фойдалана олмади. Унинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 55'

    Эдегорнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ҳимоячидан ўтмади.

  • 53'

    Жарима майдонига узатилган тўпга "Вильярреал" футболчиларидан ҳеч ким ета олмади.

  • 51'

    "Қаймоқранглилар" майдон бўйлаб узатмалар амалга ошириб, рақиб ҳимоясидаги бўш ҳудудларни изламоқда.

  • 48'

    Бўлимни мезбонлар фаол бошлади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Азар ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 41'

    Унаи Эмери шогирдларининг навбатдаги ҳужуми бесамар якунланди.

  • 39'

    Эдегорнинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячидан қайтди.

  • 38'

    Жамоасининг навбатдаги ҳужумини бошлаётган Васкесни мезбонлар ҳимоячиси қоида бузиш эвазига тўхтатди.

  • 35'

    Васкеснинг зарбасидан кейин тўп рекашет оқибатида Диасга етиб келди. Мариано ўйиндан ташқари ҳолатда қолганди.

  • 33'

    Бакка жарима майдони ичида зарба йўллашига Куртуа йўл қўймади. Тибо тўпни ушлаб олди.

  • 31'

    Карваҳаль жарима майдони ичида шерикларига тўп узата олмади. Ҳимоячи унга ҳалал берди.

  • 28'

    Ҳар икки жамоа футболчилари рақиб жарима майдонига киришга қийналмоқда.

  • 26'

    Тўп назорати "сариқ сувости кемаси" вакиллари томонга ўтяпти.

  • 23'

    Карвахаль Педрасага нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам уни бу сафар оғзаки огоҳлантирди.

  • 21'

    Дани Парехо жарима майдони ичидан зарба берди. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 18'

    Варан Баккага яхши қаршилик кўрсатди. Мезбонларда бурчак зарбаси.

  • 16'

    Майдон эгалари ҳам фаолликни оширяпти. Ўйин темпи ошмоқда.

  • 13'

    Марио Гаспар дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб боришига Начо йўл қўймади.

  • 11'

    Бу сафар Эден Азар жарима майдонига пас узатди. Ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.

  • 9'

    Мадридлкилар марказда тўпни назорат қилмоқда.

  • 7'

    Жарима майдони марказига Менди узатма амалга оширди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

  • 5'

    Мариано Диас бу сафар воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.

  • 4'

    Барчаси жойида! Гол инобатга олинди!

  • 3'

    Ҳакам офсайд эҳтимолини кўриш учун ВАРдаги ёрдамчиларига мурожаат қилди.

  • 2'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Диас ҳисобни очди!

    Карваҳалнинг узатмасидан кейин Мариано Диас ҳисобни очди!

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!