"Реал" яна шу футболчини олишга уринади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал» Мадрид ҳали ҳам «Бавария» ҳужумчиси Майкл Олисени ўз сафига қўшиш режасидан воз кечмаган.

Журналист Хосе Феликс Диас хабар беришича, мюнхенликлар раҳбарияти расман футболчини сотмаслигини маълум қилганига қарамай, мадридликлар француз ҳужумчисини олиш ғоясидан чекинмаган. Шу боис «қироллик клуби» ёзги трансфер ойнасидан фойдаланиб, Олисени қўлга киритиш бўйича янги уринишлар қилиши кутилмоқда.

Майкл Олисе 2024 йили «Кристал Пэлас»дан «Бавария»га 53 миллион евро эвазига ўтган. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2029 йил 30 июнига қадар амал қилади. 2025/26 йилги мавсумда француз футболчиси мюнхенликлар сафида барча мусобақалар доирасида 52 та ўйин ўтказиб, 22 та гол урди ва 31 та голли пас берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!