Ads

Бразилиянинг "Сантос" клуби ҳужумчиси Родриго Силва де Гоис фаолиятини Испаниянинг "Реал" жамоасида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда "қироллик клуби" матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, 18 ёшлик футболчи янги мавсумдан "Реал" шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. У эртага клуб томонидан таништирилади. Унинг трансфер нархи 45 миллион еврога баҳоланмоқда.