"Реал" янги мавсумнинг дастлабки бир нечта турини ўз майдонида ўтказмасликни хоҳламоқда. Чунки...

“Реал” Мадрид клуби ўзининг уй стадионини таъмирлаш ишларини бошлаб юборди ва жамоа раҳбарияти бу борада Ла Лигадан ҳам кўмак беришларини сўрамоқда.

Гап шундаки, қурилиш ишлари 3,5 йил давом этади. Бироқ, ишнинг энг асосий қисми ҳозир амалга оширилмоқда, яъни стадион атрофидаги савдо марказлари ҳамда аренанинг том қисми бузилмоқда. Шу боис, мадридликлар Ла Лига раҳбариятидан янги мавсумда ўз майдонларида ўтадиган дастлабки 3та турни сафарда ўтказиш бўйича кўмак сўрашмоқда. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Катта эҳтимол билан “Реал”нинг бу илтимоси инобатга олиниши мумкин. Чунки, ҳозирча тақвим маълум эмас. У 4 июль куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!