“Реал” янги мураббийни Анчелотти ўрнига Мадридга келишга кўндирди

“Реал” ўз майдонида кетма-кет икки мағлубиятга учраганидан кейин Карло Анчелоттининг курсиси анча қимирлаб қолди.

Клуб раҳбарияти италиялик мутахассисга бир неча масала бўйича эътироз билдирди ва унинг ўрнига бошқа мураббий қидиришни бошлаб юборди.

 TEAMtalk нашрининг ёзишича, мадридликлар “Байер” бош мураббий Хаби Алонсони Мадридга кўчиб ўтишга деярли кўндириб бўлди. Томонлар оғзаки келишувга эришиш арафасида тургани айтилмоқда.

Манбага кўра, “Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес бир неча ойдан бери Хаби Алонсо агентлари билан алоқани ушлаб турибди.

Агар Анчелотти мавсум давомида истеъфога чиқариладиган бўлса, жамоани ёзгача Рауль бошқариши режалаштирилган. Мавсум якунлангач эса, Флорентино Перес бош мураббийликка Хаби Алонсони олиб келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!