“Реал” янги ўйинчи танлади
Мадриднинг “Реал” жамоаси ёзда таркибда ўзгариш қилишни режалаштирмоқда. Бу жараёнда клуб раҳбарияти ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратади.
Марказий ҳимоячи позицияси учун устувор номзод сифатида “Ливерпуль” футболчиси Иброҳим Конате танланган, деб хабар беради Diario Sport нашри вакиллари.
Франциялик футболчи агар “Ливерпуль” билан шартномасини узайтирмаса, июнь охирида эркин агент сифатида бошқа жамоага ўтиши мумкин бўлади.
“Реал” ўтган йили ҳам Конатега асосий даъвогарлардан бири сифатида эътироф этган, бироқ кейинчалик қизиқиш сусайган эди.
Сўнгги ҳафталарда 26 ёшли футболчининг Мадридга кўчиши ҳақидаги миш-мишлар яна кучайди. “Ливерпуль” ҳамон тажрибали ҳимоячини жамоа билан ҳамкорликни узайтиришга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.
Transfermarkt унинг қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.
Фикрлар