
"Реал" январда янги футболчи сотиб олмайди
“Реал” клуби директори Эмилио Бутрагеньо жамоанинг трансферлар мавсумидаги режалари ҳақида маълумот бериб ўтди. Унинг сўзларига кўра, “қироллик клуби” январда жамоага янги футболчи олиб келмайди.
– Бу жамоада жуда иқтидорли футболчилар тўп суради. Бугун буни айтишга асослар кўп. Улар кўп совринларни қўлга киритган. Шулар қаторида жамоа уч марта кетма-кет ЕЧЛда зафар қучган. Бу ажойиб футболчилар, – дейди Эмилио.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирча Мадрид клубининг сўнгги харид қилган ўйинчиси “Манчестер Сити” аъзоси Браим Диас бўлиб турибди.
Фикрлар