"Реал" ярим ҳимоячиси келаси мавсумда ҳам жамоада қолмоқчи

"Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос жамоада ўйнашни давом эттиришга қарор қилди.

33 ёшли ярим ҳимоячи клуб билан амалдаги шартномаси якунлангач, мавсум охирида фаолиятини якунлаш ҳақида таъкидлаганди, бироқ испан нашрларининг ёзишича, Кроос кетишни камида бир йилга кечиктиришга қарор қилган. "El Nacional" хабарига кўра, Кроос шартномасини узайтиришга ва 2023/24 йилги мавсумда "қаймоқранглилар" сафида ўйнашни давом эттиришга тайёр. Немис футболчисига бошқа клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда, аммо у "қироллик клуби"ни тарк этмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, германиялик футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда  22 ўйинда қатнашиб, битта гол ва тўртта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!