“Реал” ёки “Барса”? Суперкопмьютер қайси жамоа чемпион бўлишини аниқлади
Opta суперкомпьютери 2026/2027 йилги мавсум бошланиши олдидан Испания Ла Лигасида “Барселона” ва “Реал” клубларининг чемпионлик имкониятларини баҳолади.
Олинган маълумотларга кўра, “Барселона”нинг чемпионлик имконияти 45,2 фоизни ташкил этади, мадридликларда бу кўрсаткич 32,3 фоизга тенг. Мадриднинг “Атлетико” клубининг турнирда ғолиб бўлиш эҳтимоли 8,4 фоизга баҳоланган.
2025/2026 йилги мавсум якунларига кўра, Испания чемпиони “Барселона” бўлди. Каталонияликлар 38 та учрашувда 94 очко тўплади. “Реал” 86 очко билан иккинчи ўринни эгаллади.
2026/2026 йилги Ла Лига мавсуми 15 август куни бошланади. 1-турда “Барселона” ўз майдонида Бильбаонинг “Атлетик” клубини қабул қилади (27 август), “Реал” эса бир кун олдин ўз майдонида “Реал Сосьедад”га қарши ўйнайди.

Фикрлар