“Реал” ёки “Сити”? Гвардиол қайси клубни танлади?
Sportske Novosti нашри маълумотига кўра, “Манчестер Сити” ҳимоячиси Йошко Гвардиол Мадриднинг “Реал” клуби қизиқиш билдирганига қарамай, Англия жамоасида қолишга қарор қилди.
24 ёшли хорватиялик футболчи “Манчестер Сити” билан 2032 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолайди. Унинг амалдаги битими 2028 йилгача давом этиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо “Реал” бош мураббийи этиб тайинланганидан кейин Гвардиол мадридликларнинг асосий трансфер мақсадларидан бирига айланган эди.
Ўтган мавсумда Гвардиол “Манчестер Сити” сафида барча мусобақаларда 25 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 70 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар