“Реал” ёки “Юве”? Погба ўзига жамоа танлади

“Манчестер Юнайтед”дан кетиши кутилаётган Поль Погба янги жамоага ўтиш учун молиявий талабларини пасайтиришга розилигини билдирди.

Франциялик ярим ҳимоячи анчадан бери бир қарорга кела олмаётган эди. Унинг олдида асосан учта вариант бор. Погба фаолиятини Манчестерда давом эттириши мумкин ёки унга харидор бўлаётган “Реал” ва “Ювентус”дан бирини танлаши керак.

Мавсум ўз ниҳоясига яқинлашаётгани боис Погба ҳам қарор қабул қилишига тўғри келди. Маълумотларга қараганда, манчестерликларнинг юлдузи “Ювентус”га қайтишни маъқул кўрган. Ўз мақсади йўлида Поль “Манчестер Юнайтед” таклиф қилаётган оширилган маош кўрсатилган янги шартномадан воз кечишга тайёр.

Погба жорий мавсумда 32 та учрашув ўтказиб, бешта гол урди ва тўртта голли пас оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!