"Реал" Йовичнинг трансферини қачон эълон қилиши маълум бўлди

"Реал" Бундеслиганинг 34-туридан ўрин олган "Айнтрахт" ва "Бавария" учрашувидан сўнг франкфуртликлар ҳужумчиси Лука Йович билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “қироллик клуби” келаси ҳафта расман бу ҳақда эълон қилишни режалаштирмоқда. “Айнтрахт” эса 21 ёшли сербиялик футболчининг трансфери ортидан 60 млн евро ишлаб олади.

Маълумот учун, Йович жорий мавсум “Айнтрахт” сафида жами 45та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 27та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!