Ads

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти ёзги трансферлар даврида икки нафар етакчи футболчиси билан ҳайрлашмоқчи.

Бир қатор испан нашрларининг ёзишича ярим ҳимоячи Гарет Бэйл ҳамда ҳужумчи Карим Бензема жорий мавсум якунлангач “қироллик клуби”ни тарк этади. Унга кўра “Реал” уэльслик футболчини 100 млн, франциялик футболчини эса 60 млн еврога сотишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Бэйлга Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.