"Реал" юлдузи бошқа топ клубга ўтади

"Реал" Мадрид ярим ҳимочиси Иско Аларкон фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин.

Хабарларга қараганда, унга "Севилья" клубидан жиддий қизиқиш бор. Ҳатто, андалусияликлар 29 ёшли футболчи билан шахсий келишувга эришиб олгани ҳақида маълум қилинмоқда. Трансфер январь ойидаёқ расмийлаштирилади.

Бу борада энг муҳим нарса Исконинг кетиш истаги бўлгани айтилмоқда. Чунки "қироллик клуби"нинг сўнгги бош мураббийлари унга ўйин амалиёти бермаяпти. Шунинг учун, Аларкон Хулен Лопетеги қўл остида ўйнашга қарор қилган.

Томонлар ўртасидаги шартнома 2022 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Жорий мавсум испаниялик хавбек 7 учрашувда қатнашди ва майдонда 177 дақиқа ҳаракатланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!