“Реал” юлдузи “Челси”га ўтишдан бош тортди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Реал” ҳимоячиси Рауль Асенсио “Челси” томонидан билдирилган қизиқишни рад этди. Бу ҳақда Le Journal du Real нашри хабар берди.

Аввалроқ Лондон клуби 23 ёшли футболчининг вакиллари билан боғланиб, уни ёзги трансфер ойнасида сотиб олиш имкониятини ўрганган эди. Бироқ Асенсионинг ўзи “Реал”ни тарк этишдан манфаатдор эмас ва жамоанинг асосий таркиби учун курашишни режалаштирмоқда.

Футболчи мавсумолди йиғинидан фойдаланиб, Жозе Моуриньода яхши таассурот қолдириш ва португалиялик мутахассиснинг янги мавсум режаларига киришни мақсад қилган.

Ўтган мавсумда Асенсио Антонио Рюдигер ва Эдер Милитаонинг жароҳатларидан сўнг имкониятга эга бўлиб, Ла Лигада 23 та ўйинда иштирок этди ва уларнинг 18 тасида асосий таркибда майдонга тушди. Аммо ҳимоя чизиғига янги футболчилар келгач, унинг янги мавсумдаги ўйин вақти сезиларли даражада қисқариши кутилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!