
“Реал” юлдузи катта рекорд ўрнатди
“Реал”нинг уругвайлик ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде бир мавсумда энг кўп учрашувларда қатнашиш ва майдонда ҳаракат қилган вақтининг кўплиги борасида жаҳон рекордини ўрнатди.
Marca нашрининг маълум қилишича, ўтган мавсумда Федерико “Реал” ва Уругвай терма жамоасида жами 72 та учрашувда иштирок этиб, майдонда 6116 дақиқа тўп тепган.
Португалия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” етакчиси Бруну Фернандешнинг мавсум давомидаги ўйинлари сони 66 тани ва майдондаги вақти 5796 дақиқани ташкил қилди.
Кучли учликдан ўрин олган Майк Меньян “Милан” ва Франция терма жамоаси дарвозасини 63 та баҳсда жами 5624 дақиқа қўриқлаган.
Бу кўрсаткичлар бўйича “топ-10”га жами 5 минг дақиқадан кўп ўйнаган Йозуа Киммих (“Бавария”), Йошко Гвардиол (“Манчестер Сити”), Давид Райя (“Арсенал”), Ашраф Ҳакими (ПСЖ), Марк Кукурелья (“Челси”), Ян Облак (“Атлетико”) ва Виржил ван Дейк (“Ливерпуль”) киритилди.
Комментарии