“Реал” юлдузи кетадиган бўлди

“Реал” ярим ҳимоячиси Лукас Васкес мавсум якунланиши билан клубни тарк этишга қарор қилди.

Маълумотларга қараганда, 29 ёшли испаниялик футболчи клуб президенти Флорентино Пересдан кейин иккинчи одам ҳисобланган директор Хосе Санчес билан учрашиб, келажаги ҳақида гаплашиб олган.

Мулоқот давомида томонлар янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади ва Васкес бошқа жамоалар таклифини ўрганиб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Жорий мавсумда примерада 21 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урган ва тўртта голли пас оширган Васкес ёзда эркин агентга айланади. Бу футболчининг хизматига “Милан”, “Ювентус” ва “Тоттенхэм” эҳтиёж сезмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!