“Реал” юлдузи кутилмаганда“кетаман”га тушиб қолди
“Реал” франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппени қўлга киритганидан жамоа таркибида жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.
Дунёнинг энг қиммат ўйинчиси ва мадридликлар таркибида энг катта маош оладиган Мбаппе захирада ўтирмаслиги аниқ. Ўтган мавсумда асосий таркибда ўйнаган қайсидир ҳужумкор футболчи ўз ўрнини франциялик тўпурарга бўшатиб беришига тўғри келади.
Ана шу маънода, бразилиялиик легионер Родриго Гоэс “Реал”даги истиқболини қайта кўриб чиқадиган бўлди.
Родриго хали Мбаппе таркибга қўшилмай туриб, мавсумолди ўртоқлик учрашувларида ўйин вақти қисқарганини билан боғлиқ муаммога дуч келди.
Бош мураббий Карло Анчелотти 23 ёшли ҳужумчи жамоанинг ажралмас бўлаги эканини таъкидламоқда. Лекин Родриго барибир келажагини ўйлаб кўриши керак.
Мутахассислар бразилиялик ҳужумкор футболчи бу ёз бўлмаса-да, кейингисида бошқа клубга ўтишининг эҳтимоли катта эканини таъкидламоқда.
Родриго “Реал”га келганидан бери жами 216 та учрашувда иштирок этиб, 54 та гол ва 41 та ассист муаллифи бўлган. Transfermarkt портали бу ўйинчининг нархини 110 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар