“Реал” юлдузи мағлубиятдан кейин Камавингани ҳақорат қилди

Нидерландия терма жамоаси ва “Реал”нинг собиқ футболчиси Уэсли Снейдер Чемпионлар лигаси чорак финали жавоб ўйинида “Бавария”га қарши баҳсдан сўнг мадридликлар ярим ҳимоячиси Эдуарду Камавинганинг ўйини ҳақида кескин фикр билдирди.

- Камавинга – аҳмоқ! Биласизми, ўйинчилар якуний ҳуштакдан кейин нима қилишлари керак эди? Улар кийиниш хонасига югуриб кириб, ўз ғазабини Камавингага сочиши керак эди!, -  деди Уэсли Снейдер.

Эслатиб ўтамиз, учрашув давомида Камавинга атиги саккиз дақиқа ичида иккита сариқ карточка олди ва майдондан четлатилди, жамоаси камчилик бўлиб қолди.

Натижада “Реал” Мюнхендаги баҳсда уч маротаба ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлса-да, мезбонлар учрашувнинг охирида иккита гол уриб, мағлубиятни ғалабага айлантириб юборди – 4:3.

“Бавария” Мадриддаги биринчи учрашувда ҳам  2:1 ҳисобида ғалаб қозонган эди ва Чемпионлар лигасидаги юришини давом эттирадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!