"Реал" юлдузи масаласи ҳал бўлди

  • 22 May 18:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал”нинг тажрибали плеймейкери Лука Модрич келаси мавсумни ҳам Мадрид клубида ўтказадиган бўлди.

Tecno

Marca нашрининг ёзишича, томонлар музокаралардан сўнг, ўзаро ҳамкорликни яна бир мавсумга узайтиришга қарор қилган. Лука клуб президенти Флорентино Перес билан шахсан учрашди ва шундан сўнг бир тўхтамга келинди.

Модрич “Реал”га 2012 йили “Тоттенхэм”дан трансфер қилинган эди. Шундан бери у жамоа билан жами 25 та совринга сазовор бўлди.

Лука Модрич 2018 йили футболчиларнинг энг нуфузли индивидуал соврини “Олтин тўп”ни қўлга киритди.

38 ёшли ярим ҳимоячи Загребнинг “Динамо” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади.

Comments

You must be logged in to commet!