“Реал” юлдузининг трансфери кечиктирилди
Англия Премьер-лигасида пешқадамлик қилаётган Лондоннинг “Арсенал” клуби қишки трансфер ойнасида “Реал” ярим ҳимоячиси Арда Гюлерни сотиб олишга уринмайдиган бўлди.
Бу ҳақда ESPN хабар берди.
Манбага кўра, “канонирлар” Гюлерга қизиқишни сақлаб қолмоқда, аммо асосий ҳаракатлар ёзги трансфер ойнаси давомида амалга оширилиши режалаштирилган.
Шу билан бирга, агар фавқулодда кутилмаган ҳолат юз берсагина “Арсенал” турк футболчисини январь ойида олишни истисно қилмаяпти.
Бироқ Туркиядаги манбаларнинг Арда Гюлер яқин вақтда “Реал”ни тарк этишни режалаштирмаётганини хабар қилмоқда.
Бу мавсумда 20 ёшли футболчи барча мусобақаларда 30 та ўйин, 3 та гол ва 10 та голли узатма қайд этди.



Фикрлар