“Реал” зўр ҳужумчи олади. У 15 ёшида рекордларни уряпти

Испаниянинг Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, “Реал” скаутлари янги истеъдод эгасини топди. Мадридликлар “Женерасьон Фут” жамоасида ўйнаётган 15 ёшли Амар Диуфга жиддий қизиқиш билдиряпти.

Диуф Сенегалдан. У 17 ёшгача футболчилар иштирокидаги Африка кубоги мусобақасининг энг яхши тўпурари ҳисобланади. Ёш ҳужумчи бу турнирда рақиблар дарвозасини беш маротаба ишғол қилди.

Яқинда Сенегал миллий терма жамоаси Амар Диуфни Руанда билан ўйинга жалб қилди. Бу баҳсда майдонга тушган Амар Диуф футбол тарихида ўз мамлакати бош жамоасида дебют ўтказган энг ёш футболчига айланди.

Шу куни Амар Диуф 15 ёшу 94 кунлик эди. Шу тариқа, африкалик футболчи Норвегия терма жамоаси вакили Мартин Эдегор рекордини янгилади. Эдегор ўз юрти бош жамоасида 15 ёшу 293 кунлигида илк учрашувини ўтказган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!