“Реал” зўрға ютди
Испания Ла Лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми 6-туридан ўрин олган “Эльче” ва “Реал” клублари ўртасидаги учрашув голларга бой бўлди.
Баҳс Эльче шаҳридаги “Мануэль Мартинес Валеро” стадионида бўлиб ўтди. Учрашувни бош ҳакам сифатида Хесус Хиль Мансано бошқарди.
Учрашувнинг 25-дақиқасида “Эльче” дарвозабони Матиас Дитуро ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Саккиз дақиқадан кейин ҳужумчи Килиан Мбаппе “Реал”нинг устунлигини мустаҳкамлади.
Ўйиннинг иккинчи ярмида Абьель Осорио ва Фер Ниньо мадридликлар дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштирди. Аммо “Реал” барибир уч очкони олиб кетди. Ўйин якунланиши арафасида ёш ҳужумчи Карлос Эспи Мбаппенинг узатмасидан кейин мадридликларга ғалаба келтирган голни урди.
Ла Лиганинг олти туридан кейин “Реал” 15 очко жамғариб, иккинчи ўринда бормоқда. “Эльче” эса икки очко билан 20-ўринда.

Фикрлар