“Реал”да Испаниянинг бутун замонлардаги рекорди ўрнатилди

Испания чемпионатининг еттинчи турида “Реал” ўз майдонида “Алавес”ни қабул қилиб, ўйинда 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Бу ғалаба бош мураббий Карло Анчелоттини Испания футболида бутун замонлар рекордини ўрнатишига сабаб бўлди. Гап шундаки, италиялик мутахассис қўл остида “Реал” мағлубиятсиз сериясини 39 тага етказди.

Анчелотти Ла Лигада бир жамоанинг энг узун мағлубиятсиз сериясини таъминлаган биринчи мураббийга айланди. Аввалги рекорд “Реал Сосьедад” устози Альберто Ормаэчеага тегишли бўлию, 1979-1980 йиллар давомида унинг жамоаси 38 та учрашувдан иборат мағлубиятсиз серия қайд этган.

Испания чемпионати тарихидаги энг узун мағлубиятсиз серия “Барселона”га тегишли бўлиб, у 43 та ўйиндан иборат бўлган. 2017-2018 йиллар қайд этилган бу рекорд ўрнатилган пайтда Каталония жамоасини икки мутахассис – Луис Энрике ва Эрнестон Вальверде бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!