"Реал"да ой футболчиси аниқланди

"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа жамоанинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

“Бу мухлислар томонидан тан олинишдир. Менимча бу бутун жамоанинг хизмати. Келажакдаги ўйинларда ҳам жамоанинг ғалабасига ҳисса қўшаман деб умид қиламан”, - деди бельгиялик посбон.

28 ёшли Куртуа жорий мавсум “Реал” сафида 3 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!