“Реал”да ўйнаган футболчи ортга қайтди

2013 йили “Реал”дан “Наполи”га ўтиб кетган ҳужумкор ярим ҳимоячи Хосе Кальехон етти йиллик айрилиқдан сўнг, яна ватанига қайтадиган бўлди.

Тажрибали футболчи “Вильярреал” билан келишувга эришди ва бор маҳоратини Ла Лигада кўрсатадиган бўлди.

Кальехон Италия чемпионатида жами 336 та учрашув ўтказиб, гол+пас системаси бўйича жами 140 очко тўплаган. Унинг неаполликлар билан шартномаси якунлангани боис, “Вильярреал” сафига эркин агент сифатида қўшилди ва икки йиллик шартнома имзолади.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)