“Реал”да қоламан, Моуриньога айтар сўзим бор!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испаниялик ҳимоячи Рауль Асенсио “Реал”ни тарк этишни истамаяпти ва фаолиятини “Қироллик клуби”да давом эттиришдан манфаатдор.

Журналист Марио Кортегана маълумотига кўра, футболчи жамоада қолиб, янги бош мураббий Жозе Моуриньога ўзининг фойдали бўла олишини исботламоқчи.

Бироқ клуб раҳбарияти Асенсиони сотишни режалаштирмоқда. Бу бошқа марказий ҳимоячини сотиб олиш учун зарур трансфер, деб ҳисобланмоқда.

24 ёшли ҳимоячининг шартномаси 2031 йилнинг 30 июнигача амал қилади. Ўтган мавсумда у 34 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та ассист қайд этган.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!