“Реал”да қолаверсин, энди у бизга керак эмас!
Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” раҳбарияти жамоанинг ёзда “Реал”га ўтиб кетган собиқ ҳимоячиси Трент Александр-Арнольднинг янги мамлакатга мослашишда қийналаётганидан хабардор.
Бу муаммолар кўп жиҳатдан футболчининг жароҳатлари билан боғлиқ. Шунга қарамай, мерсисайдликлар ёзда клуб таклифини қабул қилмай, Мадридга кетиб қолган ўз тарбияланувчисини ортга қайтаришни режалаштирмаяпти.
“Ливерпуль” мутасаддилари жамоанинг узоқ муддатли режалаштирилиши жараёни аллақачон якунланган, деб ҳисобламоқда.
Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, “Ливерпуль” келаси ёзда ҳам Александр-Арнольд бўйича музокараларга киришишни режалаштирмаяпти. Мерсисайдликлар илгари Трент ўзиники қилиб олган ўнг ҳимояси позициясида Конор Брэдли ва Жереми Фримпонгга ишонч билдиришда давом этади ва уларни асосий ўйинчилар, деб ҳисоблайди.
Трент “Реал”га келганидан бери шу пайтга қадар барча мусобақаларда 11 та ўйин ўтказиб, битта голли узатмага муаллифлик қилди. Катта маош олаётган футболчи жамоага етарли даражада ёрдам бера олмаётгани “Қироллик клуби” хўжайинларида ҳам эътироз туғдирмоқда.
Фикрлар