"Реал"да яна бир катта йўқотиш

"Реал"ни Ла Лига навбатдаги тури доирасида "Вальядолид"га қарши ўйин кутиб турибди. Бош мураббий бу баҳс учун қайдномани эълон қилди. Ундан "Қироллик клуби" юлдузи Эден Азар ҳам ўрин олган эди.

Аммо клуб расмий сайтининг маълум қилишича, бельгиялик бугун бўлиб ўтадиган учрашувда иштирок эта олмайди. Унинг ўнг оёқ мушакларида муаммо аниқланган ва тахминан 3-4 ҳафтани ўтказиб юбориши айтилмоқда.

Аввалроқ, Тони Кроос ҳамда Эдер Милитао ҳам жароҳат туфайли майдонга тушмаслиги хабар қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!