“Реал”да йўқотиш бўлади
“Реал” мураббийлар штаби мавсум давомида ҳамма ўйинчиларга ҳам етарли даражада ўйин амалиёти ажратиб бера олмаяпти.
Жамоанинг аргентиналик ҳужумкор футболчиси Николас Пас ҳам ўзига берилаётган вақтдан қониқаётгани йўқ.
Журналист Хосе Фелиш Диаснинг таъкидлашича, 19 ёшли футболчи шу сабабдан жамоасини ўзгартиришга қарор қилган. Пас келаси мавсум вазият ўзгаришига ишонмаяпти.
Якунланган мавсумда Николас “Реал”нинг асосий таркибида атиги саккиз маротаба майдонга тушди ва битта гол уришга эришди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2027 йилнинг ярмигача давом этиши белгиланган.
Transfermarkt портали истеъдодли футболчини 10 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар