“Реал”дан биринчи кетадиганлар олти футболчи номи аниқ бўлди
“Реал” жорий мавсум якунланганидан кейин асосий жамоанинг бир неча футболчилари билан хайрлашишни режалаштиряпти.
Сўнгги маълумотларга кўра, клуб хўжайинлари 30 июнь куни шартномаси якунланадиган австриялик ҳимоячи Давид Алаба билан ҳамкорликни узатирмасликка қарор қилди.
Яна бир ҳимоячи Рауль Асенсио ҳам трансферга қўйиладиган футболчи сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.
Манбанинг таъкидлашича, ярим ҳимоячи Даниэль Себальос ёзда Мадрид клубини тарк этиб, “Бетис”га қайтиш истагини билдирган.
“Қироллик клуби”да ҳужумчи Гонсало Гарсия ҳам жамоани тарк этадиган бўлди. Мадридликлар ҳужум чизиғига январда “Лион”га ижарага берилган Эндрикни қайтаришни маъқул топди.
Шу билан бирга тажрибали ҳимоячилардан Даниэль Карвахаль ва Антонио Рюдигер вазияти ноаниқлигича қолмоқда, уларнинг шартномалари ҳам келаси ёзда тугайди, бироқ ҳали якуний тўхтамга келинмади.

Фикрлар