"Реал"дан навбатдаги нохуш хабар

Ла Лига 3-туридан ўрин олган "Реал Бетис" - "Реал" Мадрид беллашуви якунланди. Унда мадридликлар ирода кўрсатиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу учрашувда "Қироллик клуби" етакчиларидан бири Тони Кроос жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди. Германиялик хавбек биринчи бўлимдаёқ, ўз ўрнини Лука Модричга бўшатиб берди.

Аввалроқ, ўйиндан олдинги машғулотлар жараёнида чап қанот ҳимоячиси Марсело белидан жароҳат олгани маълум қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!