“Реал”га сиғмаган футболчи Англияга кетади

Англия премьер-лигаси иштирокчиси “Вулверхэмптон” таркибини кучайтириш мақсадида “Реал” ярим ҳимоячиси Оскар Родригесни ўз сафига чорламоқда.

Айни пайтда мадридликлар таркибига сиғмаган 21 ёшли истеъдод эгаси “Леганес”га ижарага берилган. Инглизлар футболчини олиш бўйича “Реал” раҳбариятига мурожаат қилди. Улар футболчини 20 миллион евро эвазига Англияга кузатиб қўйишга рози бўлишди.

Жорий мавсумда Оскар 26 та учрашувда 7 та гол ва 3 та ассист муаллифи бўлди.

“Бунёдкор”нинг собиқ сардори: Англияга бор укам, супер юлдуз бўласан!

“Арсенал” футболчисининг рафиқаси қурол билан қўлга олинди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!